Япониянинг фототехникалар чиқарувчи Olympus компанияси экстремаль спорт турини севувчилар учун Stylus Tough TG-Tracker экшн-камерасини синовдан ўтказди. Аппарат 30 метр чуқурликда ҳам, -10 даража совуқликда ҳам ва устига келиб тушган 100 кг.гача бўлган тош ёки буюмларга ҳам дош бера олади.

Фотоаппартнинг GoPro ва бошқа экшн-камерлардан фарқи шундаки, Stylus Tough’га ташқаридан қўйиладиган ортиқча аксессуарлар шарт эмас. Буларнинг бари унда мужассам. Унинг оғирлиги 180 граммни ташкил этади. Таққослаш учун, GoPro Silver камерасининг 145 г.ни ташкил этади.

Stylus Tough TG-Tracker камерасининг сотуви кейинги ойдан бошланиши кутилмоқда. АҚШда Olympus 350 долларга баҳоланган.