Азиз Раметов қандай қизга уйланмоқчи эканлигини маълум қилди

Маданият 26 Май 2016 15847


Актёр ва хонада Азиз Раметов ёшлигидан ҳарбий бўлишни истагани, шу боис ҳарбий лицейини тамомлагани ҳақида айтиб ўтди. Актёрнинг айтишига қараганда ҳарбий соҳада олган билими санъатда ҳам асқотиб, 1991 йил Тожикистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида суратга  олинган фильмда  ҳам   ёрдам берган. Бу Sabo.uz  сайтида жойланган видеолавҳадаги суҳбат орқали  маълум бўлди. 

Видеолавҳадаги суҳбат давомида Азиз Раметов “Биласизми” деган гапни кундаликда кўп бора ишлатишини, ўзига ёқмайдиган кечикиш, куттириш одати борлигини таъкидлаб, бу ҳақда мухлислари билишини истамаган.

Қачон уйланиши билан боғлиқ берилган саволга эса, унга биринчи бўлиб севги изҳори қилган қизга уйланишини айтиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар