«Манчестер Юнайтед»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Аднан Янузай Косово терма жамоаси учун ўйнаш истагини билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат.com» нашри Косово футбол федерацияси бош котиби Эрол Солиҳга асосланган ҳолда хабар тарқатди.

21 ёшли ушбу футболчи келиб чиқишига кўра косоволик албан ҳисобланади, Бельгия терма жамоасида ўйнашга улгурган. Қайд этиш керакки, қоидаларга кўра, бошқа терма жамоа сафида майдонга тушишга улгурган футболчининг бошқа терма жамоада ўйнаши мумкин эмас.

Футболчининг Косово терма жамоаси сафида ўйнаш истаги бу мамлакат футбол федерациясининг ФИФА ва УЕФА таркибига қабул қилинганидан кейин билдирилди. Бельгиядагилар футболчининг режаларига халақит қилмасликларини айтишган.