Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ярим ҳимоячиси Сауль Ньгесни қўлга киритиш бўйича ҳаракатларни бошлаган.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, «қизил иблислар» футболчи учун 71 миллион евро тўлашга рози бўлишган. 

Хабар қилинишича, мазкур футболчининг трансфер ҳуқуқи Жозе Моуриньонинг агенти Жорже Мендешнинг фирмасига тегишли ҳисобланади. Яқин вақт ичида манчестерликлар жамоаси бош мураббийи сифатида тайинланиши кутилаётган Моуриньо испаниялик бу 21 ёшли футболчига шахсан қизиқиш билдирган.

18 май куни Сауль «Атлетико» билан шартномасини 2021 йилгача узайтирганди. Янгиланган шартномага кўра, футболчининг ҳафталик маоши 105 минг евро, трансфер қиймати эса 71 миллион евро этиб белгиланган. Инглизлар жамоаси ва испаниялик футболчи билан музокаралар ЕЧЛ финалидан кейин бошланиши кутилмоқда.

Сауль якунланган мавсумда 47та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 4та голли узатма берган.