«Барселона» ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс жамоа билан янги шартнома борасида келишувга эришди. 

27 ёшли футболчи янги шартномага кўра 2021 йилнинг 30 июнига қадар Каталонияда фаолият олиб боради. Шунингдек, томонлар ҳамкорликни яна икки йилга узайтиришлари мумкин. 

Шартномада Бускетснинг товон пули 200 миллион евро этиб белгиланади. 

Яқин вақт ичида томонлар янги шартномани расман имзолаши кутилмоқда.