Агар велосипед ҳайдашни фойдали спорт тури деб ҳисобламасангиз, унда янги ғаройиб Lopifit электрон модели сизга мос келиши мумкин. Унда педални босиш ўрнига велосипед рамкасига ўрнатилган югуриш йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланишга тўғри келади. Мазкур гибрид Нидерландияда аллақачон аҳоли пунктлари ҳамда улар орасидаги йўлларда ҳаракатланиш учун энг қулай восита сифатида машҳурликка эришди. 

Очиқ ҳаводаги энг яхши спорт турига нима етсин. Яна у узоқни яқин қилса янада фойдали бўлади. Lopifit’да оддий велосипедга нисбатан 4 карра тезроқ ҳаракатланадиган Quantum электромотори жойлашган. Юриш запаси - 55 км. Қияликдан пастга қараб ҳаракатланаётган вақтда двигателни автоматик ўчириш ва бурилиш ёки тормоз функцияларини ёқиш имкони мавжуд. Ноодатий югуриш велосипеди олти хил рангда тақдим этилади. Шунингдек, унинг юкхонаси, 2.3 метр олдиндаги йўлни ёритувчи LED чироқлари ва аккумулятор индикатори бор. Лекин мазкур ғаройиб ва фойдали транспорт воситасининг нархи арзон ҳам эмас – 1899 евро.