G7 саммити иштирокчилари Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга чақирди

Жаҳон 27 Май 2016 15243

G7 саммити якунларига бағишланган ва бугун эълон қилинган декларацияда "Катта еттилик" Россия билан муносабатларда қабул қилинган санкциялар давом эттирилишини қўллаб-қувватлаши ифодаланган.

Ҳужжатда G7 Украина жануби-шарқидаги вазиятдан хавотирларини билдирган ва Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши тан олинмаслиги ифодаланган.

"Украинадаги муаммо фақат дипломатик йўл билан халқаро қоидаларга амал қилинган ҳолда ҳал этилиши мумкин. Украина ҳудудий яхлит ва мустақил давлат", дейилади ҳужжатда.

Бу муаммо юзасидан Россияга қарши қўлланган санкциялар Минск келишувларига амал қилингандагина олиб ташланиши таъкидланган. Ҳужжатда Россияга нисбатан қўшимча санкциялар қўлланиши эҳтимоллари кўриб чиқилиши айтилган.

"Биз Минск келишувлари, "Норманд тўртлиги" форматидаги ҳамда Уч томонлама контакт гуруҳи қарорларига амал қилинишини қўллаб-қувватлаймиз", дейилади ҳужжатда.

Ҳужжат муаллифлари Россия билан диалогнинг муҳимлигини алоҳида қайд этишган.

Саммитда глобал иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, терроризмга қарши курашиш, қочоқлар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар бешта сессияда муҳокама этилган мавзулар бўлди.

Япония бош вазири Шиндзо Абэ раислигида бўлиб ўтган G7 саммитида АҚШ президенти Барак Обама, Франция президенти Франсуа Оланд, Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, Италия бош вазири Маттео Ренци, Канада бош вазири Жастин Трюдо иштирок этишди.

Саммит якунида Италия бош вазири Маттео Ренци 2017 йилги "Катта еттилик" саммити 26-27 май кунлари Италияда ўтказилишини маълум қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар