Украиналик учувчи Надежда Савченко бугун ўтказилган матбуот анжуманида агар шундай зарурат тўғри келиб қолса, Украина президенти бўлишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар берди.

"Агар зарурат туғилса, мен президент бўламан", деган у.

У матбуот анжумани вақтида Украина мадҳиясини куйлаган.

Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Савченко қарийб 2 йиллик асирликдан кейин Россиядан қайтиб келди. У Украинадаги россиялик ҳарбий асирлар Евгений Ерофеев ва Александр Александровга алмаштирилди.