Falcon 9 ракетаси Таиланд сунъий йўлдоши билан муваффақиятли учирилди

Технология 28 Май 2016 2379

Флорида штатидаги Канаверал бурнидан Таиланд сунъий йўлдоши бўлган Falcon 9 ракета-ташувчиси муваффақиятли учирилди. Ракета АҚШнинг Шарқий соҳилбўйи вақти билан соат 17:39 да (Тошкент вақти билан 02:39 да) учирилди, ярим соат ўтгач эса сунъий йўлдош ўтиш орбитасига чиқарилди.

Парвозни амалга оширган SpaceX компанияси твиттерда маълум қилишича, ракетанинг биринчи босқичи Атлантика океанидаги сузиб юрувчи платформага муваффақиятли қўндирилди. Компания ракетанинг қуйи босқичини улкан платформага бошқариш билан учинчи бор қўндира олди. Биринчи марта бу 9 апрелда, иккинчи марта эса 6 майда амалга оширилганди. 

Эслатиб ўтамиз, ракетанинг АҚШ вақти билан 26 майга белгиланган парвози кичик носозлик сабабли камида бир кунга қолдирилган эди.

Кўпроқ янгиликлар