"Бавария" клуби ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски допинг-офицерлар унга ухлашга беришмаганидан шикоят қилди. Бу ҳақда Bild немис нашри хабар бермоқда.

Ҳужумчи Польшадаги Арламувда миллий терма жамоа сафида Европа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Футболчи допинг-офицерлар унинг ёнига эрталабки соат еттида ташриф буюришганидан шикоят қилди.

"Мен эшикни очмадим. Улар эшикни шунчалик узоқ тақиллатишдики, охири мен ўрнимдан турдим. Улар кечроқ келсалар ҳам бўларди", деб хафа бўлиб гапирди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионатида Польша билан бир гуруҳдан Германия, Украина ва Шимолий Ирландия терма жамоалари ўрин олган.