"Халл сити" Чемпионшип плей-оффи финалида "Шеффилд Уэнсдей"ни ютиб, Англия премьер-лигасига қайтди. АПЛга чиқиш учун финал учрашувида "Халл" "Уэмбли" стадионида рақибини 1:0 ҳисобида ютди.

Учрашувдаги ягона тўпни 72-дақиқада ўз ҳисобига Муҳаммед Диаме ёзиб қўйди. Шу тариқа, АПЛдан 2014/15 йиллардаги мавсумда чиқиб кетган "Халл" яна Англиянинг олий дивизионига қайтди.

"Халл" Чемпионшипни 4-ўринда, "Шеффилд" эса 6-ўринда якунлаганди.

Англия Чемпионшипи. Плей-офф. Финал
Халл Сити – Шеффилд Уэнсдей – 1:0
Гол
: Диаме, 72 (1:0).