Киев вилоятининг Броварский тумани ҳудудида жойлашган Литочки қишлоғидаги кексалар уйи ёниб кетиши туфайли ундаги 17 киши ҳалок бўлди.

Охирги маълумотларга кўра, уйда ёнғиндан аввал жами 35 киши бўлган. Ўт ўчирувчилар 18 кишини қутқариб қолишган, улардан 5 нафари турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, 29 майга ўтар кечаси чиққан ёнғин маҳаллий вақт билан тонгги соат 04:00да баратараф этилган. Ўт ўчириш ишларида 28та махсус техника ҳамда 150 нафардан ортиқ ўт ўчирувчи иштирок этган.

Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари бошланган.