«Алавес» сегунданинг 41-турида «Нумансия»ни 2:0 ҳисобида енгди ва примера йўлланмасини қўлга киритди.

Жамоа мавсум якунига 1 тур қолганида турнир жадвалида иккинчи ўриндаги «Леганес»ни 3 очкога ортда қолдирмоқда. Учинчи ўриндаги  «Химнастик Таррагон» эса пешқадамдан 4 очко кам тўплаган ва энди бу жамоа биринчи ўринга кўтарила олмайди.

Шу тариқа, «Алавес» 2005/06 йилги мавсумдан буён биринчи марта примерага қайтди. Иккинчи йўлланма учун «Леганес» ва «Химнастик Таррагон» ўртасида кураш кечади.