Тошкентда июнь ойининг охирида бўлиб ўтиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти саммити олдидан фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус тактик ўқув-машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

"Тошкент шаҳрида Ички ишлар бош бошқармаси кучлари томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотлари комплекси ўтказилмоқда", дейилади ИИВ сайти хабарида.

Ўқув машғулотларининг режаси ва тафсилотлари эълон қилинмаган. Машғулотлар саммит бошланишига қадар давом этиши айтилган.

Ўтган дам олиш кунлари ушбу ўқув-машғулотлари туфайли Тошкентнинг марказий кўчаларидан бир нечаси вақтинча ёпиб қўйилган.