УЕФА ЕЧЛ мавсумининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди

Спорт 30 Май 2016 5381

Португалиялик Криштиану Роналду ("Реал"), аргентиналик Лионель Месси ("Барселона") ва француз Антуан Гризманн ("Атлетико") ЕЧЛнинг 2015/16 йилги мавсуми учун рамзий терма жамоаси таркибидан ўрин олди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида хабар берилган.

Роналду, Гризманн ва Мессидан ташқари, "йил жамоаси"дан дарвозабонлар Ян Облак ("Атлетико"), Мануэль Нойер ("Бавария"); ҳимоячилар Диего Годин, Хуанфран (иккиси - "Атлетико"), Тиаго Силва ("Пари Сен-Жермен"), Серхио Рамос, Марсело (иккиси - "Реал"); ярим ҳимоячилар Габи, Коке (иккиси - "Атлетико"), Андрес Иньеста ("Барселона"), Тони Кроос, Лука Модрич (иккиси - "Реал"); ҳужумчилар Луис Суарес ("Барселона"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Гарет Бэйл ("Реал") ҳам ўрин олган.

2015/16 йилги ЕЧЛ чемпиони финалда "Атлетико"ни пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этган "Реал" жамоаси бўлди. Ўйиндаги якунловчи зарба Криштиану Роналду томонидан йўлланди. Бу "Реал"нинг ўз тарихида 11-марта ЕЧЛ ғолиблигига эришиши бўлди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар