WhatsApp дунёнинг 109 давлатида энг оммабоп Android мессенжери бўлди

Технология 30 Май 2016 2009

SimilarWeb томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, WhatsApp дунёнинг 109 мамлакатида Android операцион тизимида ишловчи энг оммабоп мобиль мессенжер иловаси ҳисобланади. 

Умуман компания 187 давлатдаги фойданувчиларнинг фикрини ўрганган. Унга кўра, Facebook Messenger ва Viber етакчи учликдан жой олган.

WhatsApp иловаси асосан, Россия, Германия, Италия, Ҳиндистон каби мамлакатлар, шунингдек Лотин Америкасининг барча давлатлари фуқаролари учун қизиқарли мобиль дастур ҳисобланади. 

Facebook Messengerдан эса, 49 мамлакат, жумладан АҚШ, Канада, Австралия, Франция, Норвегия давлатларида кенг қўлланилади.

Viberдан эса, 15 давлатда, хусусан Белоруссия ва Украинада оммавий равишда фойдаланилади.

SimilarWeb тадқиқотига кўра, Telegram иловаси Ўзбекистон ва Эрондаги Android-фойдаланувчилари орасида кенг тарқалган. 

Ўз навбатида, Хитой ва Япония мамлакатлари тегишли равишда WeChat ва Lion мессенжерларини маъқул кўришади.

Кўпроқ янгиликлар