Computex 2016 кўргазмасининг расмий очилиш маросимидан бир кун аввал Asus компанияси учта планшет-трансформерларни тақдим этди — Surface Pro 4 га ўхшашиб кетувчи илғор Transformer 3 Pro, Transformer 3 ва миниатюрали Transformer Mini.

ASUS Transformer 3: Янги қурилмада 12.6 дюймли дисплей, WQHD+ (2880x1920 пикселлар), Intel Core еттинчи авлод процессори, 8 ГБ оператив хотира, 2133 МГц ва 512 ГБгача SSD драйв, Wi-Fi (802.11ac) ва Bluetooth 4.1 модуллари, бармоқ изи сканери, 1.4 мм ли тугма ва фон ёруғлигига эга Transformer Sleeve Keyboard клавиатура панели ўрнатилган. Асосий камера равшанлиги  — 13 Мп, олд камераники эса — 5 Мп. Металл корпусли планшет ўлчамлари 303x202x6.9 мм, оғирлиги — 695 граммни ташкил этади. Windows 10 операцион тизими мавжуд.

Asus Transformer 3 Pro: Металл корпус ва стендга эга аввалги модель Asus Transformer 3 Pro’га ҳам 2880х1920 пикселли 12.6 дюймли экран ўрнатилди. Унинг Intel Core олтинчи авлод (Core i5-6200U ёки Core i7-6500U) процессори,  16 ГБгача оператив хотираси, PCIe 3x4 интерфейсли 1 ТБ SSD драйв, 13 Мп асосий камера, 8 Мп фронталь камера, «юзма-юз» тизимига кириш учун Windows Hello функцияси, бармоқ изи сканери, Wi-Fi (802.11ac) ва Bluetooth 4.1, HDMI интерфейси ҳамда 1.4 мм тугма ва ёритгичли Cover Keyboard клавиатура-панели мавжуд. Планшет ҳажми 298.8x210.1x8.35 мм бўлиб, оғирлиги: 795 гр. Операцион тизими эса - Windows 10.

Икки гаджет Harmon Kardon сифатли динамикаси ва USB Type-C Thunderbolt 3 улагичига эга. Натижада планшетлар билан Oculus Rift ёки HTC Vive шлемлари ёрдамида 4K-гейминг ва виртуаль реаллик оламига шўнғиш мумкин.  Шунингдек, планшетларни бошқа ASUS аксессуарлари билан ҳам ишлатса бўлади: Pen стилуси, Universal Dock универсаль док-станцияси ва AudioPod акустикаси.

Asus Transformer Mini: Гибрид планшет Asus Transformer Mini корпуси магний-алюминий қотишмасидан тайёрланган. Унинг оғирлиги клавиатура билан 790 грамм, клавиатурасиз 530 граммни ташкил этади. Қурилма қалинлиги - 8.2 мм. Бу янги гаджет қулайликни ҳуш кўрувчиларга тўғри келади. Планшетда 10.1 дюймли дисплей, бармоқ изи сканери ва қурилмани 170 даража бурчак остида қўйишга имкон берувчи тиргак, USB-порт ҳамда  Wi-Fi 802.11ac мавжуд. Смартфон орқали юборилувчи матнли хабарларни синхронлаштириш учун  Hello ва ZenSync функцияси бор. Автоном иш вақти - 11 соат. 


Мазкур планшетларнинг сотувга чиқарилиш санаси маълум қилинмаган. Нархлари: Asus Transformer 3 – 799 доллар (бошланғич нарх), Asus Transformer 3 Pro (аввалги ҳусусиятли) – 999 доллар, Asus Transformer Mini асосий версияси – 349 доллар.