Япониянинг G-Shock бренди "атом" соатлар коллекциясини чиқарди, унинг дизайни яратилишида америкалик рассом Futura 2000 иштирок этди. Бу ҳақида компаниянинг матбуот релизида маълум қилинди.

Асос сифатида GDX6900FTR-1ER модели олинган, корпус бруклинлик рассомнинг таниш паттерни билан безатилган. Соатлар 200 метр чуқурликкача сув ўтказмайди, шунингдек улар 10 йил ишлашга мўлжалланган батарейка билан таъминланган. Коллекция чекланган миқдорда чиқарилади ҳамда июнь ойининг бошидан сотув йўлга қўйилади. Россияда соат нархи - 15 минг рубль.

G-Shock  бренди остида Casio фирмасининг эркаклар ва аёллар соатларига ўхшаш электрон зарббардош соатлари ишлаб чиқарилади. Илк моделлар 1983 йилда сотувда пайдо бўлган ва у экстремал шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган. 

Furura 2000 тахаллуси остида америкалик мусаввир Леонард Ҳилтон яширинган. У ўтган асрнинг 80-йилларида кенг омма орасида танилган, у турли даврларда upreme, Levi's ва A Bathing Ape каби брендлар билан ҳамкорлик қилган.