iPhone орқали яширин тасвирга олиш учун мўлжалланган ғилоф тақдим этилди

Технология 31 Май 2016 4889

COVR Photo компанияси Apple смартфонларида яширин видеотасвир ёки фотосурат олиш учун мўлжалланган ғилофни тақдим этди. Аксессуар смартфонни горизонтал ҳолатида асосий камера орқали тасвир олишга ёрдам беради. Тасвирга олишни янада яширин қилиш учун компания смартфон экранида электрон почта ёки веб-серфингдан фойдаланиш иллюзиясини кўрсатиб турадиган текин мобил дастурни ҳам юклаб олиш имкониятини беради. 

COVR Photo ғилофи уч хил рангда (қора, оқ, кўк) 60 доллар қийматида iPhone SE, 5, 5s, 6 ва 6s смартфонлари учун сотувга чиқарилади.

Кўпроқ янгиликлар