Арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитаряннинг агенти Мино Райола ўз мижози «Боруссия» билан шартномани узайтиришга рози бўлмагани ҳақида хабар берди.

«Янги шартнома тузиш нима учун керак? Ахир бизда 2017 йилгача амал қиладиган шартнома борку. Бизда келажак ҳақида ўйлаб олиш учун ҳам вақт бор», — дея Райоланинг сўзларини келтиради Bild нашри.

Маълум қилинишича, Мхитарян шартномаси муддати якунланмасданоқ келгусида «Арсенал» ёки «Челси»га ўтиши мумкин.

Якунланган мавсумда Мхитарян Бундеслиганинг энг яхши футболчиси бўлди. У дортмундликлар сафида 31 учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 18та голли узатма муаллифи бўлган.