Сирғали машина бозори бу якшанба одамлар билан гавжум бўлди. Бозорда миллий автомобилларимизнинг нархи яна тушгани кузатилди. Хорижий автомобиллар бозорда яна бироз кам кўринди. Ниссан автомобиллари бозорда бошқа хорижий маркаларга нисбатан кўпроқ сотувга чиққанига гувоҳ бўлдик. Шу билан бирга 2-3 та Хаммер автоуловлари ҳам сотувга қўйилди. Улардан бири 2010 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, машина учун хўжайини 30 000 шартли бирлик сўраб тургани бизни бироз ажаблантирди. Кейин яна бир Хаммер автомобили эгаси эса 70 000 шартли бирлик сўради… Спарк, Нексия, Ласетти  автомобиллари бу бозор бошқа миллий автоуловларимизга нисбатан кўпроқ харид қилинди. Бу ҳақда carzone.uz маълум қилмоқда.

Хорижий автомобиллар:
NISSAN ALTIMA (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 73 000 км) – 15 000 ш.б.
NISSAN MAXIMA (ишлаб чиқарилган йили – 2010 й, юрган масофаси – 70 000 км) – 32 000 ш.б.
MERCEDES-BENZ 204 (ишлаб чиқарилган йили – 2012 й, юрган масофаси – 46 000 км) – 37 000 ш.б.
NISSAN MURANO (ишлаб чиқарилган йили – 2005 й, юрган масофаси – 112 000 км) – 14 500 ш.б.
NISSAN QASHQAI (ишлаб чиқарилган йили – 2008 й, юрган масофаси – 174 000 км) – 15 000 ш.б.
SUZUKI GRAND VITARA (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 123 000 км) – 17 000 ш.б.
KIA OPTIMA (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 6 000 км) – 24 000 ш.б.

Миллий автомобилларимиз:
CAPTIVA IV (ишлаб чиқарилган йили – 2010 юрган масофаси – 67 000 км) – 12 000 ш.б.
MALIBU II (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й, юрган масофаси – 5 000 км) – 16 500 ш.б.
LACETTI III (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 106 000 км) – 7 300 ш.б.
LACETTI I (ишлаб чиқарилган йили – 2012 й, юрган масофаси – 80 000 км) – 8 800 ш.б.
LACETTI V (ишлаб чиқарилган йили – 2005 й, юрган масофаси – 190 000 км) – 6 500 ш.б.
NEXIA II (ишлаб чиқарилган йили – 2015 й (3 август), юрган масофаси – 37 000 км) – 6 500 ш.б.
NEXIA II (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 64 317 км) – 5 800 ш.б.
NEXIA II (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 136 000 км) – 5 000 ш.б.
COBALT III (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й., юрган масофаси – 63 000 км) – 7 800 ш.б.
COBALT I (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 135 000 км) – 7 000 ш.б.
COBALT II (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 59 950 км) – 7 500 ш.б.
SPARK I евро (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 193 000 км) – 4 500 ш.б.
SPARK II (ишлаб чиқарилган йили – 2015 й, юрган масофаси – 19 500 км) – 6 000 ш.б.
SPARK II (ишлаб чиқарилган йили – 2015 й, юрган масофаси – 11 500 км) – 6 500 ш.б.
MATIZ (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 153 000 км) – 3 500 ш.б.
MATIZ (ишлаб чиқарилган йили – 2012 й, юрган масофаси – 188 000 км) – 4 200 ш.б.
MATIZ (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 183 000 км) – 3 500 ш.б.
DAMAS (ишлаб чиқарилган йили – 2015 й, юрган масофаси – 140 км) – 7 200 ш.б.
DAMAS (ишлаб чиқарилган йили – 2015 й., юрган масофаси – 5000 км) –7 000 ш.б.

Кузатувимиз жараёнида,
LACETTI II (ишлаб чиқарилган йили – 2011 й, юрган масофаси – 129 000 км) – 7 800 ш.б.,
SPARK III (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й, юрган масофаси – 80 000 км) – 5 000 ш.б.,
NEXIA II (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й, юрган масофаси – 86 000 км) – 4 400 ш.б.,
NEXIA II (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й, юрган масофаси – 25 000 км) – 5 700 ш.б.,
MATIZ (ишлаб чиқарилган йили – 2004 й, юрган масофаси – 450 000 км) – 2 000 ш.б.,га харид қилинди.

Изоҳ: Нархлар шартли бирликда (ш.б.) берилмоқда. Aвтомобилларни юқорида кўрсатилган нарх билан олишингизга «Carzone.Uz» сайти кафолат бермайди.