Озарбайжонда журналист Расим Алиевнинг вафотидан сўнг, уни дўппослаш иши доирасида ҳибс қилинган «Габала» футбол клубининг собиқ сардори Жавид Гусейнов устидан суд жараёни якунланди.

Гусейновга 4 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

2015 йилнинг ёзида озарбайжонлик журналист Расим Алиев ўзи танқид қилган футболчининг «қариндошлари» томонидан ўлгунича дўппослаб кетилганди.

Расим Алиев 9 август куни касалхонада вафот этган. У «Габала»нинг Европа Лигаси 3-саралаш босқичи доирасида Кипрнинг «Аполлон» клубига қарши ўйинидан кейинги футболчининг хулқини танқид остига олганди. 27 ёшли футболчи ўша ўйиндан сўнг майдон бўйлаб Туркия байроғини кўтарганча югурган ва ҳақоратли имо-ишора ҳаракатларини амалга оширганди.

Бу иш доирасида футболчидан ташқари яна 5 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Собиқ футболчининг қариндоши Эльшан Исмайлов ва унинг акасига 13 йилдан, Ариф Алиевга 12,5 йил, Жамал Мамедовга 11 йил, Кянан Мадатов ва Самир Мустафаевга 9 йилдан озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланган.