Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-22, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 17-22, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 12-17,  кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.