АҚШнинг Индианаполис шаҳрида май ойи охирида ўтган аукционда 1094 та классик автомобиль 48,87 млн долларга сотилди. Бу қиймат 29 йилдан бери ўтказилиб келинаётган аукцион ташкилотчилари олган энг катта сумма бўлди. Ўтган йилдаги аукционда 43 млн доллар фойда олинган эди.

Энг қимматбаҳо автомобилларнинг биринчи учлигидан Shelby автомобиллари ўрин олди. Етакчи ўнталикка кирган ягона Европа модели 1972 йилдаги Ferrari Dino GT машинаси бўлди, у 310 минг долларга сотилди 

Ҳаммаси бўлиб аукционга 1567 автомобиль қўйилган. Mecum’нинг кейинги савдолари Орегон штатидаги Портленд шаҳрида 17–18 июнда бўлиб ўтади. Бу ерда 600 та машина сотувга қўйилади.

Қуйида энг қимматбаҳо машиналарнинг етакчи ўнталиги кеелтирилган: