«Рома»нинг босниялик ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Европанинг навбатдаги топ-клуби қизиқиш доирасига тушди.

Испаниядаги El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, «Бавария» ва «Ювентус» каби 26 ёшли бу футболчини «Барселона» ҳам қўлга киритишни истамоқда.

Пьяничнинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади. Унинг шартномасида товон пули миқдори 38 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ «Рома» Пьянични молиявий фэйр-плей муаммолари туфайли сотиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди.