Itest.uz – абитуриентларни тайёрлашнинг янги формати

Lifestyle 01 Июнь 2016 13053

Ҳар бир абитуриент тайёрланишнинг ўзига мос ва қулай усулини танлайди: репетитор, факультатив машғулотлар, ўқув дарсликлари бўйича мустақил тайёргарлик. Эндиликда эса имтиҳонларга он-лайн тайёрланиш усули танилиб бормоқда.

Кириш имтиҳонларига Интернет орқали тайёрланиш – мунтазам машқ қилиш, натижаларни кузатиш, билимлардаги “узилишлар”ни инобатга олиб, тайёрланиш режасини тузиш. Itest лойиҳаси жамоаси ўқув марказлари билан ҳамкорликда назарий асос ҳамда турли йўналишлардаги 7000дан ортиқ тестни жамлаган ажойиб дастурни яратди. Itest машғулотлари одатдагилардан самаралироқ, қулайроқ ва 2-3 баробар яхшироқдир. 

Itest билан тайёрланиш – бу: 

  • сиз учун қулай вақтдаги машғулотлар;
  • энг яхши ўқитувчиларнинг он-лайн консультациялари;
  • самарадорлик;
  • ёқимли нарх.

Уй шароитида тест синовидан ўтиш

Синов имтиҳонидан уйдан чиқмай ўтиш мумкин. Ҳаммаси оддий - www.itest.uz сайтига киринг, регистрациядан ўтинг, ўзингиз истаган олий ўқув муассасаси ва факультетни танланг, он-лайн тестдан ўтинг ҳамда дарҳол натижа ва ўтган йилги ўтиш баллини билиб олинг.

Дастур қайси саволларга нотўғри жавоб берилганини кўрсатади, шу тариқа бўлажак талаба қайси йўналишдаги билимларини мустаҳкамлаши кераклигига доир тавсиялар олади. Тестдан ўтишнинг ўсиш динамикаси ва синов таҳлили жам бўлган барча натижалар шахсий кабинетда сақланади. Бу жараённи мувофиқлаштириш ҳамда кириш имтиҳонларига тайёрланиш даражасини амалда ошириш имконини беради.

Ёқимли бонус: регистрациядан кейин абитуриент имтиҳонга тайёргарлик кетувчи тизимни тушуниб олиши учун синов тестидан бепул ўтади.

Статистикага кўра, ўқувчиларимизнинг аксарияти имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, мамлакатнинг энг яхши олий таълим муассасалари талабалари қаторидан ўрин эгаллашмоқда. 

Кун янгиликлари
Дайжест: Пойтахтдаги йирик ёнғин, аросатдаги Душанбе-Тошкент рейси, Ўзбекистонга келадиган McDonalds ва бошқа хабарлар
21:31 / 23.02.2017 12759 Жаҳон
Чилонзордаги ёнғин бўйича расмий хабар: Тафсилотлар ва талофатлар маълум
20:27 / 23.02.2017 92926 Ўзбекистон
2 йил ичида қайси туманда неча километр ички йўллар таъмирланиши маълум
19:36 / 23.02.2017 35631 Ўзбекистон
Tesla 2016 йил 4-чорагини зиён билан якунлади 
Ўзбекистонда «Ибн Сино мактаби» тиббий сайёҳлик бренди ташкил этилади
10:57 177 Жамият
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди
Филиппин қирғоқларида номаълум "жундор махлуқ"ни кўришди
10:48 1946 Жамият
Исроил Human Rights Watch ташкилоти фаолияти учун рухсат бермади
10:46 246 Жаҳон
Роналдунинг асаблари дош бермади. У «Валенсия»га қарши ўйиндан кейин жамоадошларига бақирган
10:36 1364 Спорт
Мексика президенти АҚШ билан қандай муносабатлар ўрнатиш ниятида эканини билдирди
10:30 475 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар