Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Ёш алангачи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Иштирокчилар соҳага доир билими, фуқаро муҳофазаси ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, дарёдан арқон ёрдамида ўтиш ҳамда белгиланган вақтда палатка ёйиш, фавқулодда вазиятларда зарур бўладиган жисмоний машқларни бажариш, 60 метр масофага тўсиқлар оша эстафетали югуриш каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди.

Андижон вилоятининг “Бобурийлар” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, махсус кубокни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Қашқадарё вилоятининг “Мададкор”, учинчи ўринга Тошкент вилоятининг “Бунёдкор” жамоаси сазовор бўлди. 

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Тадбир таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт билан якунланди.