Наманганда Халқаро теннис федерацияси (ITF) тақвимидан жой олган теннис турнири бошланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон,  Буюк Британия, Хитой, Россия, Австралия, Беларусь, Грузия, Словакия, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи, Қозоғистон ва Туркиядан икки юзга яқин теннисчи ўзаро баҳслашмоқда.

Турнирда Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Сарвиноз Саидхўжаева, Гўзал Юсупова, Санжар Файзиев, Шониғматжон Шофайзиев, Темур Исмоилов, Шарофиддин Абзалов каби теннисчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида Сабина Шарипова Арина Фольцни мағлубиятга учратди. Ўғил болалар ўртасида Санжар Файзиев қозоғистонлик Темур Хабибуллин устидан зафар қучди. 

Жуфтлик баҳсларида Шониғматжон Шофайзиев россиялик Дмитрий Сурченко билан бирга россиялик теннисчилар Кирилл Комаров ва Александр Лобковни ҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Истеъдодли теннисчимиз Шарофиддин Абзалов ва россиялик Алексей Филенко қозоғистонлик теннисчилар Сагадат Аяп ва Жонсултон Чемботаевни 6:4, 6:3 ҳисобида енгди.