Актёр Том Харди хакерлардан ҳимояланиш мақсадида мунтазам равишда телефонини алмаштириб туришини айтди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда

Хардининг айтишича, аввал унинг смартфонлари доим бузиб кирилган ва ундаги шахсий ахборотлар ўғриланган. Шу сабабли актёр бир марталик телефонлардан фойдаланишга қарор қилган. Хардининг таъкидлашича, унга 2014 йилда юлдузларга тегишли аккаунтлар бузиб кирилгани сабабли Apple iCloud "булутли" хизматидан фойдаланмасликни маслаҳат беришган. Бундан ташқари, актёр электрон почта учун хусусий ойлайн-серверлардан фойдаланади. 

"Бизнинг аккаунтлар доим бузиб кирилган. Телефонни ишлатиб, ташлаб юбориш ва ҳаммасини янгидан бошлаш керак. Мен телефон рақамларимни ва телефонларнинг ўзини ҳам доим алмаштириб юраман", деб тавсия бермоқда актёр.