Покистон шимолида рўй берган пўртана оқибатида 100га яқин киши жабрланган ва камида 9 киши ҳалок бўлган.

Маҳаллий нашрларда хабар қилинишича, кучли жала туфайли 1 соат ичида мамлакат пойтахтини Равалпинди шаҳри билан боғловчи 100 километрлик йўл бузилиб кетган. Қурбонларнинг аксарияти бинолар қулаши туфайли ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли Беназир Бхутто номидаги халқаро аэропортда барча рейслар бекор қилинган.

Табиат ҳодисасидан Хайбер-Пахтунхва ҳамда қабилалар федерал бошқармаси ҳудудида яшовчилар ҳам катта талофат кўришган.