2016 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан икки ва кўп томонлама шакллардаги қўшма тадбирларда делегацияларнинг иштирок этиш жадвали муҳокама қилинди.