Audi компанияси Ингольштадтдаги ёпиқ анжуманида иккинчи авлод A5 купеси ҳамда унинг S5 спорт версиясини тақдим этди. Унинг ташқи кўриниши, бир қарашда A4нинг сўнгги моделига ўхшаб кетади. Автомобиль, кенг оммага октябрь ойида бўлиб ўтадиган Париж мотор шоусида намойиш этилади. Audi A5 ва S5 шу йилнинг кузидан бошлаб сотувга чиқарилади. 

Гарчи ташқи кўриниш жиҳатидан унчалик ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилмаган бўлса-да, унинг техник хусусиятлари борасида бундай дейиш нотўғри бўлар эди. A5 MLB модификацияланган платформа негизида барпо этилади, унинг конструкциясида енгил металл ва қотишмалардан фойдаланилгани боис, аввалгисидан 60 кг енгилроқ бўлган. 

Машина Европа бозорида беш хил двигатель билан таклиф этилади. Булар, иккита TFSI бензинли, 3та TDI турбодизелли двигателларидир.