«Барселона» жамоаси ҳимоячиси Марк Бартра фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида давом эттиради.

Каталонияликлар клуби расмий сайтида шу ҳақда маълум қилинган.

Дортмундликлар жамоаси ушбу испаниялик ёш футболчини трансфер қилиш бўйича расман таклиф билан чиққан. У мюнхенликлар жамоасига ўтиб кетган Матс Ҳуммелснинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.

24 ёшли Бартранинг трансфери учун «Боруссия» 8 миллион евро тўлайди.