Hubble коинот телескопи маълумотларини таҳлил қилувчи олимлар коинотнинг кенгайиш тезлиги аввалги ҳисоб-китоблардан 6-9 фоизга юқорилигини қайд этишди.

Таркибига ўзгарувчан цефеид ва ўта янги 1а юлдузлари кирувчи узоқдаги галактикаларнинг масофаларини аниқлаш усули орқали бунга муваффақ бўлинган. 

Олимларнинг тадқиқотида 19та галактикада 2400 цефеидгача бўлган масофалар ҳамда 300та 1а типидаги юлдузлар аниқланди, деб хабар беради NASA матбуот хизмати. 

"Кутилмаган ихтиро коинотнинг 95 фоизини эгаллаган қоронғи энергия, қоронғи материя ва қоронғи нурни ўзида мужассам этган сирли субстанцияларини тушунишда муҳим калит бўлиб хизмат қилиши мумкин", - дея изоҳ берди тадқиқот муаллифи, Нобель мукофоти лауреати Адам Рисс.