Франциянинг Louis Vuitton модалар уйи Escale Spin Time соатлари янги моделини яратди. Соатларда вақтни кўрсатиб турувчи миллар йўқ, циферблатда эса митти денгиз байроқчалари акс эттирилган. Бу ҳақида Luxurylaunches маълум қилди. 

Байроқлар - айланиб соатни кўрсатиб турувчи кичик кубикларда тасвирланган, дақиқаларга эса спидометр манерасида ишлаб чиқилган мил масъул. Модель икки вариантда яратилган: пушти тилла ва титанли оқ тилладан. Соатнинг ҳаракатланиш захираси 42 соатни ташкил қилади, модель аллигатор терисидан ясалган тутқичда сотилади. 

Соат нархи ҳозирча ошкор этилмади, сотувга йил охирига қадар чиқиши кутилмоқда. 

Louis Vuitton — 1854 йилда Францияда сандиқ ва йўл сумкалари устаси Луи Вюиттон томонидан асос солинган компания. Компания эркаклар ва аёллар учун аксессуарлар, либослар, пойабзаллар, соатлар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда компания LVMH халқаро холдинги таркибига киради.