«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб билан шартномасини узайтириш ва яна узоқ йиллар давомида шу жамоада қолишни режалаштираётгани ҳақида айтди. 31 ёшли футболчининг мадридликлар жамоаси билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.

«Мен Европа чемпионлар лигасида зафар қучганимиздан жуда ҳам хурсандман. Португалияликларни хурсанд қилишни истайман, улар бунга ҳақлидирлар. Мен „Реал“ 40 ёшдан кейин ҳам ўйнашни истайман. Бу клубда ўзимни жуда бахтли ҳис қиламан. Мен ҳозир қаерда бўлишим керак бўлса, айнан шу жойдаман», — дея Роналдудан иқтибос келтиради AS.