Туркия шарқида, Мардин вилоятидаги Нусайбин шаҳрида "Курдистон ишчилар партияси" аъзоларига қарши аксилтеррор амалиётлар якунланди. Бу ҳақда Туркия бош штаби маълум қилди.

Маълум қилинишича, 14 март куни бошланган ҳарбий амалиётлар давомида 502 нафар курд жангарилари йўқ қилинган. 14 март куни КИПга қарши Ширноқ вилоятида бошланган аксилтерор амалиётлар эса давом эттирилмоқда.

Туркияда 2015 йилнинг июлида КИП билан зиддиятлар қайта тикланди. Ўтган вақт ичида мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳукуматга қарши содир этилган терактлар оқибатида 480 нафардан ортиқ ҳарбийлар ва полициячилар ҳалок бўлган. Туркия бош штаби маълумотига кўра, бу вақт ичида курд жангариларининг 5 минг нафарга яқини йўқ қилинган. Курдистон демократик партияси маълумотида эса ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари бўлган юзлаб кишилар ҳам борлиги айтилган.