Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичидаги рақибларидан бири — Эрон термаси 2 июнь куни ўртоқлик учрашувини ўтказди. Кейруш шогирдлари Македонияга қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Форсларнинг уч голига ҳам Сардор Азмун муаллифлик қилди. «Ростов» футболчисининг голларига Тражковски битта гол билан жавоб қайтарди.

Эндиликда 21 ёшли бу футболчининг терма жамоадаги голлари сони 17тага етган.

Эрон терма жамоаси 7 июнь куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўртоқлик ўйини
2 июнь. Скопье. National Arena Filip II стадиони.

Македония – Эрон – 1:3 (1:2)
Голлар: Азмун, 8 (0:1). Трайковски, 10 (1:1). Азмун, 20 (1:2). Азмун, 60 (1:3).

Македония: Димитриевски, Шиков, Ристовски, Ристевски, Зайков (Жута, 46), Радески (Несторовски, 62), Николов (Бабунски, 46), Найденов (Пешевски, 63), Пандев (Демири, 46), Тричковски (Жоржев, 63), Трайковски.

Эрон: Бейранванд — Пуралиганжи, Ҳайсафи, Мунтазири, Ризоён — Дежага (Шожайи, 71), Амири (Муҳаммади, 46), Эзатолаҳи (Пургоз, 75), Жаҳонбахш (Тареми, 64) — Шожаян (Тораби, 64), Азмун (Ансарифард, 65)
Огоҳлантиришлар: Пешевски, 64 — Ҳайсафи, Эзатолахи, Ансарифард.