"ПСЖ" клубининг швециялик футболчиси Златан Ибраҳимович Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби билан яқин кунларда шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда Sky Sport нашри.

Таъкидланишича, шартнома бир йилга мўлжалланган бўлиб, 13 июнда имзоланади. Шу куни Швеция терма жамоаси ўзининг Европа чемпионатидаги биринчи ўйинини ўтказади. 

Нашр маълумотларига кўра, швециялик ҳужумчи билан музокаралар "МЮ"га Жозе Моуринью бош мураббий этиб тайинланганидан кейин бошланган.

Португалиялик мутахассис "МЮ"га 27 май куни бош мураббий этиб тайинланди. У билан шартнома уч йилга, яна бир йилга узайтириш имконияти билан имзоланган. 

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати Франциянинг 10 та шаҳрида 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади. Швеция мусобақада Бельгия, Италия, Ирландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.