Тармоқларда iPhone 7 смартфони ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақида Mobipicker хабар беради.

Смартфон уч турдаги модификацияда пайдо бўлади: стандарт, Plus ва Pro. Дастлабки икки версия фақат экран диагонали билан фарқланади ва компаниянинг амалдаги смартфонларига мос келади. Ҳар икала қурилма ҳам А10 процессорида ишлайди ва 2 Гб тезкор хотирага эга бўлади. iPhone 7 Pro’да эса А10Х процессори ва 3 Гб тезкор хотира ўрнатилган.

Шунингдек, учала смартфонда ҳам қулоқчин учун 3,5 мм бўлган улагичлар бўлмайди, аксессуарларни Bluetooth ёки Lightning порти орқали ёқиш имкони мавжуд бўлади. Смартфонлар уч хил модификацияда бўлади: 32 ГБ, 128 ГБ ва 256 ГБли драйв.

Хотира ҳажмига қараб iPhone 7 ва 7 Plus нархлари тахминан iPhone 6s ва 6s Plus’нинг ҳозирги нархлари билан тенг бўлади . Хитойда iPhone Pro нархи қуйидагича: 32 ГБ хотирали - 7088 юан (1 080 доллар атрофида), 128 Гб - 7888 юан (1200 доллар) ва 256 ГБ - 8888 юан (1355 доллар).