«Челси» жамоасининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар ёзги трансферлар вақтида ўзининг «ПСЖ»га ўтиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. У жамоани муваффақиятсиз ўтган мавсумдан кейин ташлаб кетмоқчи эмаслигини билдирган.

«Менинг „Челси“ билан шартномам 2020 йилгача тузилган ва мен қора йўл билан жамоани тарк этмоқчимасман. Агар кетсам, босслар каби бошимни баланд кўтариб кета олишим керак. Худди, „Лилль“дан бу ерга келганимдаги каби. Ҳозир эса „ПСЖ“ менинг режаларимда эмас», — дея Азардан иқтибос келтиради Telefoot. 

Якунланган мавсумда Азар АПЛда 31 ўйин ўтказди ва 4та гол уриб, 3та голли узатма муаллифи бўлди.