Wikileaks портали асосчиси Жулиан Ассанжнинг фикрича, АҚШ президентлиги учун демократлар партияси номзоди, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни республикачи Дональд Трампга нисбатан олдиндан билиш мумкин бўлса-да, унинг "қирғийча" сиёсати дунёдаги кўплаб можароларга сабаб бўлган. 

"Фикримча, Трампни олдиндан айтиб бўлмайди, Ҳиллари Клинтон аксинча,  унинг нима қилмоқчи эканини аниқ билиш мумкин. У сиёсатда "қирғий"га ўхшайди...биз буни унинг давлат котибаси бўлган вақтлардаги ёзишмаларидан ҳам билиб оламиз", — деган Ассанж, "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган халқаро медиафорумда қилган видеоалоқа маърузасида. 

"Уни яқиндан билганлар Ҳилларини "аралашиш сиёсати қироличаси" дейишади. У, "уруш ва тинчлик" масалаларида нақ муаммонинг ўзгинасидир", — деган фикрларни билдирган Викиликс асосчиси.