2016 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси делегацияси билан учрашди. Делегацияга Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Сун Тао бошчилик қилди.

Мулоқот давомида давлатлараро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Икки томонлама шаклдаги ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувлари икки давлат муносабатларида алоҳида ўрин эгаллаши таъкидланди.