УЕФА Европа чемпионати арафасида терма жамоаларнинг футболчиларидан 1278та допинг-тест олган. Бу ҳақда УЕФАнинг тиббиёт ва антидопинг бўлими раҳбари Марк Вуйамоз маълум қилган.

"УЕФА ва миллий допинг агентликлари 1278та допинг-тест ўтказди. Улардан 258таси март ойидаги терма жамоалар йиғинлари вақтида, 1020таси май-июнь ойларидаги тайёргарлик вақтида амалга оширилган", деган у.

Бундан ташқари, 2016 йилнинг 1 январидан УЕФА ЕЧЛ ва Европа Лигаси иштирокчилари бўлган жамоаларда 874та допинг-тест ўтказган.

Вуйамознинг айтишича, УЕФА Евро-2016 вақтидаги ўйинлардан олдин ва кейин ҳам футболчиларни текширувдан ўтказади.

"51 учрашувдан кейин биз ҳар бир жамоадан 2 нафардан футболчини допинг синовидан ўтказамиз. Лекин талаб қилинса, кўпроқ футболчини текширишимиз ҳам мумкин. Бундан ташқари, футболчиларни машғулотлар вақтида ёки меҳмонхоналарда ҳам текширишимиз мумкин", дейди Вуйамоз.

Унинг айтишича, футболчилар олдиндан танланмасдан текширилади.

Антидопинг дастури учун 1 млн евро ажратилган.