Американинг телекоммуникацион компанияси Verizon Communications Inc. Yahoo интернет-компаниясининг асосий бизнесини 3 миллиард долларга сотиб олиш ниятида, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Маълум бўлишича, бу маблағ компаниянинг асосий активлари бўйича таклифлар кенгайтмасининг иккинчи раунди якуни арафасида эълон қилинди. Нашрнинг маълумотига кўра, TPG инвестицион компанияси ҳам дедлайнгача ўз таклифини беришни режалаштирган. 

Газетанинг хабар беришича, айни дамда Verizon энг катта харид сифатида Yahoo’ни сотиб олишга эътибор қаратган. Бироқ компания аризаларнинг яна бир раундини ўтказади ва бунда режалар мутлақо ўзгариши эҳтимоли бор.