Ford компанияси ўзининг янги ихчам беш эшикли хэтчбекини тақдим этди. 

– Ka+ деб номланган автомобиль 2016 йил октябридан Буюк Британия, Германия ва Испания бозорларига чиқарилади, деб хабар қилган компания матбуот хизмати. 

Бундан аввал, Ford Ka Европа бозорида фақат 3 эшикли русумда сотилар эди. Янги моделга Dacia Sandero рақобат уйғотиши мумкин. 

Унинг ташқи кўриниши уч эшикли намунасини айнан такрорлайди. Ford Ka негизига эса, Fiesta моделининг қисқартирилган платформаси асос бўлган. У, подвескасининг қайта ишлангани ва рул бошқарувининг янги тизими билан фарқланади. 

Машина Европада 1,2-литр ҳажмли бензинли двигатель билан сотилади. Аммо, моторнинг икки тури 70 ёки 85 от кучига эга бўлганидан бирини танлаш мумкин бўлади. Автомобиль узунлиги 3929 ммдир. Орқа ўриндиқдан кейинги юкхона 270 литрга тенг. 

Хэтчбекнинг биринчи тўпламига 6 та хавфсизлик ёстиқчаси, кондиционер, аудиотизим, тезликни чекловчи ва тепага кўтарилишда ёрдам бериш тизими ўрнатилади. Ka+ нинг қиммат моделлари эса, иқлим-назорати, тезлик назорати, енгилқотишмали дисклар, олдўриндиқлар иситгичи, автотураргоҳ датчиклари ва ўзи йиғилувчи ойналарга эга бўлади.