Дастурчи Ник Ли iPhone экранида Android мобиль операцион тизими интерфейсини кўриш имконини берувчи ғилоф яратди. Бу ҳақида у ўзи ишлайдиган Tendigi студияси блогида ёзди

Тизим ғилофга ўрнатилган компьютерда ишлайди. iPhone’га эса онлайн режимида Android қобиқдаги тасвирлар оқими тўхтовсиз узатилади.

Ли ўз ғоясини амалга ошириш учун ягона бошқарувли Android Marshmallow 6.0.1 ОТга эга Lemaker HiKeу компьютеридан фойдаланди. 
Бундан ташқари, дастурчи смартфонлар ва компьютерлар ўртасида ўзаро боғлиқликни амалга ошириш учун Android Open Source Project базасида дастурий таъминотнинг махсус версиясини яратди.

Шунингдек, қурилмада Wi-Fi ва Bluetooth-модули ҳамда iPhone’да маълумотлар узатишни таъминлаш учун USB 2.0 порти ўрнатилган.
Барча ички хусусиятларни Ли 3D принтерида чоп этилган ғилофига жойлаштирди. Ғилоф iPhone’га симлар орқали уланади.