«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Буюк Британиядаги Top Eleven телеканалининг «Футбол кундалиги» ток-шоусида етакчи таҳлилчиларни «чув туширди». 

Португалиялик мутахассис телешоуда иштирок этиб, яширин хонада ўтирган ҳолда, бошқаларга билдирмасдан махсус восита орқали фаррош аёлга ёрдам бериб турди.

Видеода журналистлар олдиндаги Европа чемпионатида қайси жамоа ёки қайси футболчи яққол ажралиб туриши ҳақида фикр алмашишади.

Фаррош аёл эса студияда ўтирган мутахассисларнинг футбол ҳақидаги баҳсига "тасодифан аралашиб", ўзининг аниқ ва теран фикрлари, футбол ҳақидаги билими билан йиғилганларни ҳайратга солади.

Масалан, бошловчи экспертлардан чемпионатда қайси футболчи порлашини ҳақидаги фикрини сўрайди. Улардан бири Коке, Кевин де Брюйне ва Антуан Гризманнинг номини келтиради. Иккинчи мутахассис эса Антони Марсиялни эслатади.

Турнир фаворити ҳақидаги сўровга эса экспертлардан бири Германия яққол ажралиб турганини айтган, бошқа бири эса Франция номини келтиради.

Шу вақтда эса фаррош суҳбатга қўшилади ва баралла овоз билан "Австрия" дейди. У қулоқчин орқали диктовка қилиб турган Моуриньонинг гапларини такрорлай бошлайди ва Австрия терма жамоасининг имкониятлари ҳақида сўзлайди (саралаш босқичидаги 9та ғалаба, таркибдаги футболчилар номлари).

Ким турнирда "қора тойчоқ" ролини бажариши ҳақидаги саволга эса Англия ва Уэльс номларини санашади. Фаррош хоним томонидан эса "Польша" сўзи янграйди. У польшаликлар саралаш босқичида икки марта Германия терма жамоасини енггани, уларнинг таркибидаги Левандовскининг имкониятлари ҳақида гапиради.

Кўрсатув якунида Моуриньо яширин хонадан чиқади, шундагина иштирокчилар аслида гап нимадалигини англашади ва бу ҳазилни кулги билан қабул қилишади.