Ҳеч пластик ва матодан ясалган автомобилингиз бўлишини истаганмисиз? Бундай машина яратиш ғояси ғалатироқ туюлиши мумкин. Бироқ Токио автомобиль компаниясининг муҳандислари қайд этишича, машинанинг пластик қисмлари мустаҳкамликда пўлатдан қолишмайди. Автомобилни яратиш учун Mitsui Chemicals компаниясининг GFRTP ва CFRTP термопластикларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Улар шиша толали ва углерод толали юқори иссиқлик барқарорлиги билан таъминланган полиамид ҳисобланади. Муайян куч бўйича GFRTP ва СFRTP пўлатдан 3 баробар, алюминий қотишмалардан эса 1,5 марта ошади.

Ҳозирда миттигина икки кишилик Rimono электрокарининг ўлчамлари 2200х1000х1300 см, оғирлиги эса 320 килограммни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, кулранг автомобилнинг рамкаси, капоти, олд қаноти ва эшиклари пўлатдан эмас, прототипда кўрсатилганидек мустаҳкам термопластикдан ясалади. Оғирликни камайтириш автомобиль битта заряд билан босиб ўта олиши мумкин бўлган масофани узайтиришига ёрдам беради. Максималь тезлик  45 км/соатга тенг. Мотор кучи 5 кВтни ташкил этади. Rimono электромобили қисқа масофали саёҳатлар учун мос келувчи идеаль транспорт воситаси бўла олади.  Кузов қисми кўпикли полиуретан ва Teijin компаниясининг сувга чидамли  материалидан тайёрланган. Машина эгаси ўз таъбига қараб митти автомобилни исталган бўёғида бўяши мумкин.