«Манчестер Юнайтед» жамоаси «Реал»нинг уэльслик ҳужумчиси Гарет Бэйлни ўз сафига қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Инглизлар клуби раҳбарияти Бэйл Англия чемпионатига қайтишни истаётгани ҳақида маълумотга эга ва бу трансфернинг амалга ошишини осонлаштиради.

Ушбу футболчи учун «Манчестер Юнайтед» 120 миллион евро тўлашга тайёрлиги айтилган.

Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган.

Манбанинг маълумотига кўра, манчестерликларнинг янги бош мураббийи ўзи тузадиган жамоада Бэйлнинг ҳам бўлишини истамоқда.

Унга раҳбарият ёзги трансферлар учун 250 млн евро ажратган.

Қайд этиш керакки, «Манчестер Юнайтед» ўтган йилнинг ёзида ҳам Бэйлни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган, лекин ўшанда футболчи «Реал»да қолишни афзал кўрганди.

Манба: Tribuna.uz